TGViewer
Geointriga.uz Geointriga.uz @geointriga_uz · 32.4K subscribers
Post #44384 4.85K
Geointriga.uz Video
🎥 Фильмдаги воқеалар қуйидагича ривожланади:
Қозоғистон Компартияси раҳбари Динмухамед Қунаев эса синовларни тўхтатишга қарор қилиб, ядровий детонаторни ўғирлаш учун 7 нафар жиноятчидан иборат гуруҳ тузади. Улар орасида ўғри, боксёр, етимхонада тарбияланган собиқ болалар ва ядровий портлашлар оқибатида эшитиш қобилиятини йўқотган портлатувчи бор.
Фильм саргузашт жанрида бўлиб, таъқиблар, отишмалар ва ҳазиллар билан бойитилган. Қозоғистонлик танқидчилар уни реал тарихни ўзгартирадиган сюжети учун «Манфур кимсалар» фильми билан қиёсламоқда.

Фильмнинг бюджети 720 миллион тенгени ташкил этган. Сўнгги дам олиш кунларида у 96 миллион тенге, уч ҳафтада эса жами 730 миллион тенге даромад келтирган. Бу фильмни тўлиқ хусусий инвестициялар ҳисобидан суратга олинган энг қиммат қозоғистон фильмларидан бирига айлантирди.
Картинада совет даврининг 1970-йиллар эстетикаси, Қозоғистоннинг «Дос-Мұқасан» гуруҳи мусиқалари ҳамда Семипалатин ядровий полигони билан боғлиқ ҳақиқий архив кадрларидан фойдаланилган.
Фильм асосида реал тарихий фожиа ётади. 1949–1989 йилларда Семипалатин полигонида СССР 456 та ядровий синов ўтказган. Уларнинг оқибатлари Қозоғистондаги бир миллиондан ортиқ инсонга таъсир қилган. Фильмга шунингдек «Невада — Семипалатинск» ядровий синовларга қарши ҳаракатига оид архив кадрлари ҳам киритилган.
Шу билан бирга, фильм Қозоғистонда баҳсларга ҳам сабаб бўлди.

Асарнинг асосий ёвуз қаҳрамони совет раҳбари эмас, балки ГДРдан келган ўйлаб топилган олим Ганс фон Шнайдер ҳисобланади. Айрим танқидчилар бу орқали ядровий синовлар учун масъулият совет тизимидан чет эллик қаҳрамон зиммасига кўчирилганини таъкидламоқда.

Бошқа танқидчилар эса фильм Семипалатин фожиасини етарлича чуқур очиб бермаганини қайд этган. Шунга қарамай, Қозоғистонда фильмнинг оғриқли тарихий мавзуни кенг аудиторияга, айниқса ёш авлодга етказишга уринаётгани ижобий баҳоланмоқда.


@Geointriga_uz
  • ❤ 11
  • 🤡 8
More from @geointriga_uz
  1. Oct 17, 2026🇨🇳 Хитойда 4 метрлик робот 500 килограммгача юк кўтара олади Хитойнинг NeodraDynamics ко…
  2. Oct 17, 2026🇰🇿 Қозоғистонда СССРнинг ядровий синовлари ҳақидаги фильм уч ҳафтадан бери прокатда бири…
  3. Oct 17, 2026🇺🇿🇰🇬🇰🇿 Бокуда Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Қосим-Жомарт Тоқаев халқаро саммит д…
  4. Oct 17, 2026🇺🇦 The Guardian: Путин Украинанинг барча йирик шаҳарларини яшашга яроқсиз ҳолга келтириш…
  5. Oct 17, 2026🇮🇷 Иккинчи супертанкер ҳам денгиз минасига учраб, ёниб кетди — Эрон кемани рухсатсиз йўн…
  6. Oct 17, 2026🇬🇧 99 ёшли аёл самолёт қанотида 8 дақиқа учиб, жаҳон рекордини ўрнатди Буюк Британияда я…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →