Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 10 306 786 нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 миллион нафарга кўп.
Энг кўп туристлар қуйидаги давлатлардан келган:
🔹 Қирғизистон — 2 844 201 нафар
🔹 Қозоғистон — 2 404 638 нафар
🔹 Тожикистон — 2 274 288 нафар
🔹 Россия — 983 407 нафар
🔹 Афғонистон — 380 190 нафар
🔹 Хитой — 373 778 нафар
🔹 Туркманистон — 256 546 нафар
🔹 Туркия — 148 772 нафар
🔹 Ҳиндистон — 53 778 нафар
🔹 Германия — 42 973 нафар
@Geointriga_uz
