🇹🇷 Туркия 2027 йилда қурол-яроғ харидларига ажратиладиган маблағни 229 фоизга оширади
Туркиянинг 2027 йилги бюджет лойиҳасида қурол-яроғ, ўқ-дори ва ҳарбий тизимларни харид қилиш учун ажратиладиган маблағни 229 фоизга ошириш режалаштирилган.
Умуман, мудофаа харажатлари учун 44,5 миллиард доллар, ички хавфсизлик учун эса яна 25,2 миллиард доллар ажратилиши кўзда тутилган.
Муҳим жиҳати — 229 фоизлик ўсиш Туркиянинг умумий мудофаа бюджетига эмас, айнан қурол-яроғ, ўқ-дори ва ҳарбий тизимларни харид қилишга ажратиладиган маблағларга тааллуқли.
Туркия ҳукумати бу қарорни мамлакатнинг мудофаа саноати ва ҳарбий салоҳиятини янада кучайтириш билан изоҳламоқда.
@Geointriga_uz
Post #44351
5.91K

- ❤ 21
- 👏 9
- 🤔 2