🇸🇦🇾🇪 Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳусийларда замонавий қуроллар пайдо бўлганини билдирди
Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳусийларни «минтақавий томонлар» кўмагида илғор қурол-яроғга эга бўлишда айблади. Шунингдек, халқаро ҳамжамиятни бундай технологиялар қуролли гуруҳлар қўлига тушишининг олдини олишга чақирди.
Коалиция маълум қилишича, ҳусийлар баллистик ракеталар, зарба берувчи ва камикадзе дронлари, шунингдек, портловчи моддалар билан тўлдирилган тезюрар қайиқларга эга бўлган биринчи шундай қуролли гуруҳга айланган.
@Geointriga_uz
Post #44284
8.78K
- 🤣 42
- ❤ 13
- 🤔 7
- 👍 5
- 👏 3