🇹🇷 Истамбулда кучли ёмғир сабаб кўчаларни сув босди
Бир суткада 240 ммдан ортиқ ёғингарчилик қайд этилди. Кучли ёмғир оқибатида сув уйлар, мактаблар ва тоннелларга кирган, шаҳарда транспорт ҳаракати деярли тўхтаб қолган.
Аэропортларда ҳам парвозлар кечикиб, ўнлаб рейслар захира аэродромларига йўналтирилган.
Ҳодиса оқибатида туманлардан бирида 14 ёшли ўсмир сувга қадам қўйиши ортидан электр токи уриши натижасида ҳалок бўлган.
@Geointriga_uz
Post #44259
7.27K
- 😢 20
- ❤ 4
- 👍 2
- 👏 2