🇰🇵 Шимолий Корея GLSDB’га ўхшаш янги ўқ-дорини намойиш қилди
Шимолий Кореянинг GLSDBга ўхшаш янги ўқ-дориси илк бор кадрларда кўринди. GLSDB — ер устидаги ракетадан отиш қурилмасидан учириладиган авиация бомбасидан ташкил топган қурол.
Янги ўқ-дори интернетда «Чучхе-HIMARS» деб аталадиган Шимолий Корея ракетасини учириш қурилмасидан қўлланади. У ташқи кўриниши ва вазифаси жиҳатидан АҚШнинг HIMARS тизимига ўхшаши билан ажралиб туради.
Американинг GLSDB тизимида GBU-39/B авиация бомбаси M26 реактив снаряди двигатели билан бирлаштирилган ва HIMARS қурилмасидан учирилади.
Шимолий Корея намунаси ҳам шу каби тамойилга асосланган бўлиши мумкин.
@Geointriga_uz
Post #44281
9.85K


- ❤ 28
- 👏 24
- 👎 5
- 🤮 5
- 🫡 3
- 🤣 1