Бу машғулотлар 28 февралдан бери ўтказилган энг йирик ҳарбий тайёргарликлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Тарқатилган кадрларда «Шаҳид-136» учувчисиз аппаратлари ва баллистик ракеталарнинг учирилиши, шунингдек, Эрон ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётларининг Теҳрон ва бошқа шаҳарлар осмонидаги парвозлари акс этган.
Эрондаги сўнгги машғулотлар АҚШ билан кескинлик яна кучайиши мумкин бўлган вазиятда мамлакатнинг ракета, учувчисиз аппаратлар ва ҳаво мудофааси тизимларини тайёр ҳолатга келтираётганини кўрсатиши мумкин.
@Geointriga_uz
