🇺🇿💰 Эҳтиёжманд оилаларга ноябрь ойида 1 миллион сўмдан ёрдам берилиши режалаштирилмоқда
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларни қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида ноябрь ойида уларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилиши мумкин.
Бу ҳақда ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтиш жараёнида аҳолини қўллаб-қувватлашга оид Президент фармони лойиҳасида назарда тутилган.
Маблағлар 30 ноябрга қадар олувчиларнинг ижтимоий ёки банк карталарига ўтказилиши режалаштирилган.
@Geointriga_uz
Post #44159
9.29K

- ❤ 22
- 🤮 8
- 👍 7
- 👎 4
- 👏 2
- 🤣 2
- 😢 1
- 👀 1