Эронда 23 ёшли бухгалтерия талабаси Нажмеҳ Аминига «пайғамбарни ҳақорат қилиш» айби билан ўлим жазоси берилди.
Амини 2026 йил январь ойида мамлакатдаги ҳукуматга қарши намойишлар вақтида ҳибсга олинган. Ҳуқуқ ҳимоя ташкилотлари маълумотларига кўра, унинг ижтимоий тармоқларда намойишлар ҳақидаги постлари ҳам таъқибга сабаб бўлган.
У алоҳида иш бўйича «миллий хавфсизликка қарши ҳаракат» ва «ҳукуматга қарши тарғибот» айблари билан 12 йил 6 ойдан ортиқ қамоқ жазосига ҳам ҳукм қилинган.
Амини қамоқдан юборган аудио мурожаатида БМТ, адвокатлар ва ҳуқуқ ҳимоя ташкилотларидан унинг ишини ўрганишни сўраган.
«Мен ўзимни қаҳрамон қилиб кўрсатмоқчи эмасман. Фақат бир нарсани сўрайман: менинг овозимга айланинг».
Ҳуқуқ ҳимоя ташкилотлари унинг қамоқда босим ва мажбурий иқрорга дуч келгани ҳақида хабар бермоқда.
Муҳими, Амини ҳозирча қатл этилгани тасдиқланмаган. Унинг ўлим жазоси Олий судда кўриб чиқилиши мумкин.
@Geointriga_uz
