Netflix компанияси ходимларининг тахминан 6 фоизини ташкил этувчи 1 000 га яқин иш ўрнини қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу АҚШнинг стриминг хизматида 2022 йилдан бери кузатилаётган энг йирик қисқартириш тўлқини ҳисобланади.
Қисқартиришлар, биринчи навбатда, маҳсулотларни ишлаб чиқиш, технологиялар, юридик хизмат ва кадрлар бўлимларига таъсир қилади.
Компания раҳбарлари Питерс ва Сарандос бу қарорни ресурсларни тақсимлашда устувор йўналишларни белгилаш ҳамда бизнеснинг асосий соҳаларига инвестиция киритишни давом эттириш зарурати билан изоҳлади.
Иш ўринларининг қисқартирилиши Netflix ўсиш суръатининг секинлашиши ва аудиториянинг фаоллигини сақлаб қолишдаги қийинчиликлар фонида юз бермоқда.
Шу билан бирга, Antenna таҳлил компанияси маълумотларига кўра, Netflix’нинг АҚШдаги обуначилари хизматдан воз кечиш даражаси 2 % дан бироз юқори бўлиб қолмоқда.
Сўнгги 12 ой ичида Netflix акциялари қиймати 40 фоиздан ортиққа пасайди.
@Geointriga_uz
