🇾🇪Ҳусийлар ҳарбий қудратини сезиларли даражада ошириб, Қизил денгиз устидан назоратини кучайтирди — Financial Times
Сўнгги бир ҳафта ичида улар Ар-Риёд аэропортига уч марта ҳужум қилди. Охирги зарба оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Шунингдек, ҳусийлар стратегик аҳамиятга эга Боб ал-Мандаб бўғозидаги Моха порти ва Перим оролини эгаллаб олди.
Нашр маълумотларига кўра, Эрон кўмагида ҳаракат ўз дронларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва ракета арсеналини кенгайтирган. Натижада ҳусийлар Яқин Шарқдаги энг қудратли нодавлат қуролли гуруҳлардан бирига айланган.
@Geointriga_uz
Post #44015
2.98K

- 👏 19
- 🤮 3
- ❤ 1
- 😡 1