Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Резаи АҚШ Давлат котиби Марко Рубиога огоҳлантириш билан мурожаат қилди.
Унинг айтишича, минг йиллар давомида турли давлатлар Эронни забт этишга ва уни назорат остига олишга уринган, аммо охир-оқибат мағлубиятга учраган.
«Эронга қанчалик кўп қаршилик кўрсатишга уринсангиз, ботқоққа шунчалик чуқурроқ ботасиз», — деди Резаи. У Эрон халқи АҚШга таслим бўлиш ниятида эмаслигини таъкидлади.
Резаи, шунингдек, тахминан икки ҳафта олдин Теҳрон Вашингтонга еттита шартни тақдим этганини маълум қилди. Ушбу шартлар бажарилмагунча, Ҳурмуз бўғози АҚШ учун очилмаслиги ва музокаралар ўтказилмаслиги ҳақида огоҳлантирилган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ томони жавоб қайтарган ва талабларнинг бир қисмига рози бўлган. Бироқ айрим масалалар ҳануз ноаниқлигича қолмоқда, Эрон эса Вашингтоннинг жавобини етарли деб ҳисобламаяпти.
@Geointriga_uz
