Ядровий уруш ва сунъий интеллектдан ёвуз мақсадларда фойдаланиш XXI аср охирига келиб инсониятнинг мавжудлигига таҳдид солиши мумкин. Бу ҳақда The Lancet журнали экспертлари огоҳлантирди. Улар ушбу сценарийларни цивилизация келажаги учун 17 та асосий хавф қаторига киритган.
☢️ Ядровий уруш вақтида атмосферага тарқалган заррачалар қуёш нурларини тўсиб, ҳароратнинг кескин пасайишига ва оммавий очарчиликка олиб келиши мумкин.
🤖 Сунъий интеллект эса биологик қурол яратишда қўлланилиши мумкин. Шу билан бирга, тадқиқотчилар ядровий уруш эҳтимоли ҳозирча пастлигини таъкидлаган.
Экспертлар бошқа жиддий таҳдидлар қаторида иқлим ўзгариши, пандемиялар, бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилиги, қуролли можаролар ва ҳавонинг ифлосланишини ҳам қайд этган.
Олимлар дунё етакчиларини хавфларни олдиндан камайтиришга, инновацияларга сармоя киритишга ва соғлиқни сақлаш тизимларини мустаҳкамлашга чақирган.
@Geointriga_uz
