🇮🇷 Эрон соҳил қўриқлаш корпуси: Ҳурмуз бўғозида яна бир супертанкер денгиз минасига дуч келди
Эрон соҳил қўриқлаш корпуси маълум қилишича, бугун кундузи хом нефть ташиётган яна бир супертанкер Ҳурмуз бўғозининг жанубий қисмида денгиз минасига дуч келган. Оқибатда портлаш юз бериб, кема машина бўлимида ёнғин чиққан.
Корпус баёнотига кўра, кема навигация тизимларини ўчирган ҳолда рухсат этилмаган йўналиш орқали бўғоздан чиқишга уринган. Эрон томонининг даъво қилишича, кечадан бери ушбу ҳудудда денгиз минасига дуч келган танкерлар сони учтага етган.
Эрон соҳил қўриқлаш корпуси навигация ва идентификация тизимлари ўчирилган ҳолда Ҳурмуз бўғозида ҳаракатланаётган ҳар қандай кема душманона ҳаракат қилаётган деб баҳоланиши ва унга нисбатан «қатъий ва муросасиз» чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.
@Geointriga_uz
Post #44003
1.11K
- ❤ 12
- 🤮 4
- 😢 1