🇸🇦 Ар-Риёд аэропорти яна ҳусийлар зарбасига учради
Саудия Арабистони пойтахтидаги халқаро аэропорт терминалларидан бири ҳаводан зарбага учради.
Ҳусийларга қарши Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция қўмондонлиги маълум қилишича, зарба терминал ҳудудида ёнғин келтириб чиқарган. Ҳозирча нишонга ракета ёки учувчисиз учиш аппарати урилгани аниқ эмас.
Бундан ташқари, коалиция аэропорт яқинида яна бир ракетани тутиб қолишга муваффақ бўлганини билдирди.
@Geointriga_uz
Post #43997
4.52K
- 🤬 19
- 🔥 13
- ❤ 4
- 🤮 1