🇺🇿 MrBeast Самарқанддаги тартибсизликлардан сўнг тезда Тошкентга қайтгани хабар қилинди
Машҳур блогер MrBeast Самарқандда бир кун ҳам қолмасдан Тошкентга қайтгани айтилмоқда.
Хабарларга кўра, Самарқандда мухлислар тўсиқлардан ошиб ўтиб, блогер ва унинг рафиқасини ўраб олишган. Кучли тиқилинч сабабли MrBeast режалаштирган видеоларини суратга ололмаган, шоу ҳам ўтказилмаган.
Шундан сўнг блогер Самарқандга сафарини қисқартириб, Тошкентга қайтган. Энди унинг аввалроқ билдирган Бухоро ва Хивага бориш режалари ҳам савол остида қолмоқда.
Ҳозирча MrBeast ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ бермаган.
@Geointriga_uz
Post #44002
6.6K
Geointriga.uz 🇺🇿 Видео: Мистер Бист Ўзбекистонда @Geointriga_uz
- 🤮 58
- 👏 13
- 🤣 10
- ❤ 9
- 🔥 1
- 😱 1