Илон Маскнинг SpaceX компанияси АҚШ мобил алоқа бозорига киришни режалаштирмоқда. Компания мамлакатнинг бутун ҳудудини қамраб олиш имконини берадиган радио частоталарни сотиб олиш бўйича келишувга эришган.
SpaceX маълум қилишича, Starlink Mobile хизмати орқали оддий смартфонлар мобил алоқа минораларисиз, тўғридан-тўғри сунъий йўлдошларга уланиши мумкин.
Компаниянинг таъкидлашича, сигнал бинолар деворларидан ҳам ўтиб, хона ичида барқарор алоқани таъминлаш имконига эга бўлади.
Агар режа тўлиқ амалга ошса, бу мобил алоқа қамровини кенгайтириш, айниқса, анъанавий алоқа инфратузилмаси етиб бормаган ҳудудларда телефондан фойдаланиш имкониятларини оширишга хизмат қилиши мумкин.
@Geointriga_uz
