Африка мамлакатлари ҳукуматлари Украина асирлигига тушган фуқароларини қайтариш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Улар бу кишиларни ҳарбий асирлар сифатида эмас, балки халқаро одам савдоси қурбонлари сифатида кўриб чиқишни сўрамоқда.
Жумладан, Кения ТИВ Украина асирлигидаги 5 нафар кенияликни озод қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Кения томони улар халқаро одам савдоси қурбонига айланганини таъкидламоқда.
Bloomberg маълумотига кўра, хорижликлар Россияга фуқаролик иши ваъдаси билан жалб қилинган. Уларга ҳайдовчи, ошпаз ёки қўриқчи бўлиб ишлаш таклиф этилган. Бироқ Россияга етиб боргач, ҳарбий тайёргарликсиз жанг майдонига юборилган.
Киев баҳоларига кўра, Россия урушга 135 мамлакатдан 28 мингдан ортиқ хорижликни жалб қилган. Уларнинг 5 мингдан ортиғи ҳалок бўлган.
@Geointriga_uz
