🇺🇿 Эркинжон Турдимов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тасдиқланди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Эркинжон Турдимовни Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тасдиқлади.
Ушбу тайинловга қадар Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, 2026 йил октябрь ойида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилган эди.
@Geointriga_uz
Post #43869
7.59K

- 👏 73
- 👍 20
- ❤ 14
- 🔥 3