#Воқеа
🇷🇺 Сочилик эркак дронлар ҳужумидан огоҳлантирувчи карнайларни хотини сиреналардан қўрқмаслиги учун қурилиш кўпиги билан тўлдирди
Сочида яшовчи Голдман исмли эркак хотинида сиреналар овози туфайли ваҳима хуружлари кузатилгани сабабли шаҳар огоҳлантириш тизимига тегишли тўртта карнайни монтаж кўпиги билан тўлдирди.
Краснодар ўлкаси судларининг бирлашган матбуот хизмати хабар беришича, Лазаревский туман суди уни мулкка қасддан зарар етказишда айбдор деб топди. Эркак бир ярим йил муддатга шартли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Синов муддати ҳам шу даврни ташкил этади.
@Geointriga_uz
Post #43876
8.56K
- 🤣 39
- ❤ 17
- 😁 6
- 👍 4
- 😢 3
- 👏 1
- 🤔 1