Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Ҳусийларнинг Саудия Арабистонига такрорий ҳужумларини қоралади. Ушбу ҳужумлар орасида Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропорти ва Асир вилоятидаги Абҳа аэропортига қилинган ҳужумлар ҳам борлиги айтилди. Ҳодисалар оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган ва жароҳатланган.
Шариф Покистоннинг Саудия Арабистони суверенитети ва ҳудудий дахлсизлигини қўллаб-қувватлаши қатъийлигича қолишини таъкидлади.
«Ҳусийлар бу ҳужумларни зудлик билан тўхтатишлари керак. Покистон ушбу таҳдидларга қарши туришда Саудия Арабистони билан елкама-елка туришда давом этади»,
— деб ёзди у ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
@Geointriga_uz
