1 ноябрдан ўзбекистонликлар учун Мисрга кириш талаблари кучайтирилади:
— Сафардан олдин виза олиш шарт;
— Туристик сафарлар туроператорлар орқали ташкил этилиши керак;
— 40 ёшгача бўлганлар фақат ота-онаси, турмуш ўртоғи ёки фарзандлари билан бориши мумкин;
— Бундай оилаларда камида 5 минг доллар нақд пул бўлиши шарт;
— 40 ёшдан катта, мустақил саёҳат қилувчиларда камида 3 минг доллар нақд пул бўлиши керак;
— Меҳмонхона брон қилинганини тасдиқловчи ҳужжат ва мобил алоқа маълумотлари талаб этилади;
— Туристик визани Мисрнинг ўзида бошқа визага алмаштириб бўлмайди.
— Талабларга риоя қилинмаса, сайёҳ мамлакатга киритилмаслиги ва ортга қайтарилиши мумкин.
@Geointriga_uz