🇺🇦🇷🇺 Бугун Россия ракетадан зарба бериши оқибатида Чернигов вилоятида 4 киши ҳалок бўлди
Россия ҳарбийлари эрталаб Чернигов вилоятидаги Прилуки шаҳрига ракеталар билан зарба берди. Зарбалардан бири кўп қаватли турар жой биносига теккан.
Украина Давлат фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, дастлабки маълумотларга 4 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган. Жароҳатланганлар орасида 3 нафар бола ҳам бор.
@Geointriga_uz
Post #43724
6.18K