🇺🇸🇸🇦🇾🇪 Bloomberg: Трамп Саудия Арабистонининг Ҳусийларга қарши урушига чуқурроқ аралашишни истамаяпти
Саудия Арабистони Яманда Ҳусийларга қарши янги ҳарбий операция бошлаган. Бироқ АҚШ операцияда бевосита иштирокини чеклашга ҳаракат қилмоқда.
Bloomberg маълумотларига кўра, Вашингтон Саудия Арабистонига разведка маълумотлари, нишонларни танлаш ва самолётларга ҳавода ёқилғи қуйиш орқали ёрдам бермоқда. Аммо АҚШ кучлари мустақил равишда зарба бермаяпти ва Ар-Риёдни Яманга қуруқлик қўшинларини киритишдан тийилишга чақирмоқда.
Янги фронт Боб-ал-Мандеб бўғози орқали халқаро кемалар қатновига хавф туғдириши мумкин. АҚШ учун операциянинг кенгайиши ҳарбий ресурсларга қўшимча босим тушириши ва Ҳусийлар билан эришилган сулҳнинг бузилиши хавфини оширади.
@Geointriga_uz
Post #43723
3.54K

- 😁 6
- ❤ 2