🇰🇿 Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганлар ижтимоий тармоқларда аккаунт оча олмаслиги мумкин
Мамлакатда вояга етмаганларнинг платформалардаги аккаунтларини блоклаш ва ёшини сунъий интеллект орқали тасдиқлаш таклиф қилинмоқда.
Бу ҳақда бош вазир Олжас Бектенов депутатлар сўровига жавобида маълум қилди.
Таъкидланишича, ёшни аниқлаш учун биометрия ва аккаунт фаоллигини таҳлил қилиш таклиф этилмоқда. 16 ёшдан кичикларнинг мавжуд профилларини вақтинча блоклаш ҳам кўриб чиқилмоқда.
@Geointriga_uz
Post #43721
7.64K

- 👏 33
- 👍 24
- ❤ 11
- 🔥 6