Эрон ҳужумлари хавфи туфайли танкер эгалари экипажларни сақлаб қолишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Шу сабабли Ҳурмуз бўғозидан ўтадиган танкерлар капитанларига ойига 100 минг долларгача маош, шунингдек, ҳар бир ўтиш учун тахминан 50 минг доллар бонус таклиф қилинмоқда.
Оддий денгизчиларга ҳам хавф учун қўшимча ҳақ тўланмоқда — уларнинг маоши одатдагидан 4–6 баробар юқори бўлиши мумкин. Одатда Қизил денгизнинг жанубий қисми ва Уммон қўлтиғида ишлайдиган танкер капитанлари ойига тахминан 15 минг доллар, айрим экипаж аъзолари эса 1,5 минг доллардан бошланадиган маош олади.
Соҳадаги вакиллардан бири юқори хавф туфайли айрим денгизчилар энди «деярли жангари ёлланмачилар каби кўрилаётганини» айтган.
@Geointriga_uz
