🇺🇦🇷🇺 Россия армияси Украинанинг Кременчугдаги турар жой массивига зарба берди
Ўтган тун ва эрталаб Россия Қуролли кучлари Украина Полтава вилоятидаги Кременчуг шаҳрининг турар жой ҳудудига зарбалар берди. Вилоят маъмурияти раҳбари маълум қилишича, кўп қаватли уйлар ва транспорт воситалари шикастланган. Ҳодиса жойига фавқулодда хизматлар юборилган. Жабрланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда.
Бундан ташқари, Чернигов вилоятидаги 5 қаватли турар жой биноси ҳам зарбага учраган. Вайроналар остида одамлар қолгани хабар қилинмоқда.
@Geointriga_uz
Post #43715
8.44K




- 👍 25
- 🤬 18
- ❤ 13
- 👎 8
- 👏 5
- 😱 3
- 🔥 2