🇺🇦 Россия Украина энергетикасига зарбалар бериш бўйича қишки кампанияни бошлади — ОАВ
▪️Бугун тун Россия дастлаб Киев ва Днепрга баллистик ракеталар билан бир неча тўлқинда зарбалар берди, сўнг Днепр ва Кременчугга «Калибр» ракеталарини қўллади;
▪️Тонг отиши арафасида Ту-95МС самолётларидан ракеталар учирилди. Асосий нишон — Полтава вилояти: ўнлаб Х-101 ракеталари Кременчуг томон йўналтирилди. Шунингдек, Чернигов вилоятидаги Прилуки ва Кировоград вилоятига ҳам ракеталар зарба берди;
▪️Жумладан, Триполье ИЭС ва Кременчуг ГЭС ҳудудлари ҳам ҳужум остида қолди;
▪️Киевда Дарницкий туманида 2 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди, омборлар ва гаражларда ёнғинлар содир бўлди.
Украина аввалроқ Россиянинг қишки режасини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эди: энергетика объектларига 1000 тагача ракета, дрон ва авиабомба билан зарба бериш режалаштирилган. Асосий нишонлар қаторида Киев, Харков ва Одесса алоҳида кўрсатилган.
@Geointriga_uz
Post #43706
5.36K

- 👍 31
- ❤ 10
- 👎 10
- 🤬 5
- 😢 5
- 🔥 3