G7 давлатларининг яқин 10 йилда мудофаа харажатларини ошириши тахминан 8 триллион долларни ташкил этиши мумкин. Бу 2026 йилда Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония ялпи ички маҳсулотининг қарийб 15 фоизига тенг.
Reuters бу баҳони АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ адмирали, ҳозирда The Carlyle Group бошқарув директори ва ҳамкори Жеймс Ставридис ҳисоб-китобларига таяниб келтирди.
Ставридиснинг таъкидлашича, G7 давлатларининг мудофаа харажатлари ЯИМнинг 2 фоизига етган — бу 30 йилдан ортиқ вақтдаги энг юқори кўрсаткич. 2030 йилга бориб бу улуш 3,8 фоизга ошиши кутилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Европанинг ўзида мудофаа мақсадларини кенгайтириш яқин 10 йилда қўшимча 4–5 триллион евро харажатни талаб қилиши мумкин. Бунга тегишли инфратузилма харажатлари қўшилса, умумий сумма 9 триллион еврога етиши мумкин.
@Geointriga_uz
