🇺🇦 Украина Қуролли кучлари биринчи марта реактив «Герань-5»ни роботлаштирилган турель ёрдамида уриб туширди
Бу ҳақда Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари вакили Юрий Игнат маълум қилди.
Туреллар нишон траекториясини ҳисоблаш ва нишонга йўналтириш учун машинали кўриш ҳамда сунъий интеллект элементларидан фойдаланади. Игнатнинг ўзи ҳам дастлаб пулемётли қурилма бундай тезликдаги нишонларга қарши самарали ишлай олишига шубҳа қилганини тан олди. Ҳозирча асосий камчилик — ҳаракат радиусининг кичиклиги.
Аввалроқ Зеленский Киевда бундай туреллардан 12 тадан ортиғи ўрнатилганини, жумладан кўприкларни ҳимоя қилишда ҳам қўлланилаётганини маълум қилган. Киев вилоятида яна 8 та турелни жойлаштириш режалаштирилган. Гап катта калибрли пулемётлар учун мўлжалланган автоматик модуллар ҳақида кетмоқда.
@Geointriga_uz
Post #43600
3.65K



- 👏 13
- ❤ 10
- 🤡 7
- 🍌 5
- 👍 1
- 👎 1
- 🔥 1
- 🤮 1