🇺🇦🇷🇺 Россия Харьковга авиабомбалар билан зарба берди: ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор
Харьков мэри Игорь Тереховнинг маълум қилишича, шаҳарнинг Слободской туманида икки киши ҳалок бўлган. Аввалроқ Харьков шаҳри ва вилояти ҳокимликлари шаҳарга ҳаво зарбалари берилгани, оқибатда беш қаватли турар жой биноси вайрон бўлганини хабар қилган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 25 киши ярадорланган. Вайроналар остида одамлар қолган бўлиши мумкин, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, Игорь Терехов Киев туманида дрон ёқилғи қуйиш шохобчасига урилганини маълум қилди.
@Geointriga_uz
Post #43580
7.86K
- 👍 29
- 🤬 17
- ❤ 11
- 😱 5
- 😢 1
- 🤮 1
- 🗿 1