Испания бош вазири Педро Санчес уй-жой инқирози ортидан бошланган намойишлар фонида парламентни тарқатиб, муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилди.
Намойишлар Мадридда 87 ёшли аёлнинг уйидан чиқариб юборилиши ва парламентнинг ҳукумат томонидан уй-жой соҳасида таклиф қилинган чораларни рад этишидан сўнг бошланган.
Касаба уюшмалари ҳисоб-китобига кўра, намойишларда 500 минггача киши қатнашган, ҳукумат расмийлари эса иштирокчилар сонини 70 минг деб баҳолаган.
Намойишчилар муддатсиз ижара шартномаларини жорий этиш, ижара ҳақини арзонлаштириш ҳамда «акулалар» деб аталувчи инвестиция фондларидан уй-жойларни олиб қўйишни талаб қилмоқда.
2025 йилда Испания аҳолиси ижара ҳақига ўртача ойлик даромадининг 50 фоизини сарфлаган.
Валенсияда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берган. Полиция резина ўқлар ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.
@Geointriga_uz