🇷🇺🏳️ Лавров Толибонни юқори баҳолади: Толибон ҳаракати Афғонистонни «етарлича муваффақиятли» бошқармоқда
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров «Толибон» вакиллари билан учрашувда Москва Кобулга «моддий-техник ва экспертлик кўмаги» кўрсатишга, шунингдек, махсус хизматлар ҳамда куч тузилмалари ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Унинг айтишича, яқин бир-икки ой ичида Афғонистонга гуманитар ёрдамнинг янги партияси ҳам юборилади.
Лавровнинг таъкидлашича, санкцияларга қарамай, Афғонистон иқтисодиёти ўсмоқда, «Толибон» ҳаракати эса мамлакатни «етарлича муваффақиятли» бошқармоқда.
@Geointriga_uz
Post #43567
8.15K