🇱🇹🇱🇻🇪🇪 The Atlantic: Болтиқбўйи давлатлари Россия билан эҳтимолий можарога тайёргарлик кўрмоқда
Литва, Латвия ва Эстония мудофаасини кучайтириб, АҚШнинг чекланган кўмаги шароитида ҳам Россия билан эҳтимолий можаро сценарийларига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда журналист Исаак Стэнли-Беккер Болтиқбўйи давлатларида бир ой бўлиб, тайёрлаган мақоласида The Atlantic ёзди.
Болтиқбўйи давлатлари эҳтимолий босқиннинг дастлабки соатлариданоқ қаршилик кўрсатиш сценарийларини машқ қилмоқда. Литвада милтиқчилар иттифоқи иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда, Беларус билан чегара мустаҳкамланмоқда ва танкка қарши тўсиқлар ўрнатилмоқда. Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида маълумотларни таҳлил қиладиган инфрақизил камералар ва акустик датчиклар тармоғини яратиш режалаштирилмоқда. Уч давлат армиялари дронлардан фойдаланишни ҳам кенгайтирмоқда.
@Geointriga_uz
Post #43434
10.1K

- 🤣 35
- ❤ 13
- 🤮 4
- 🔥 3
- 👏 3
- 🍌 2
- 🤡 1