TGViewer
Geointriga.uz Geointriga.uz @geointriga_uz · 32.3K subscribers
Post #43413 8K
🇪🇺🇷🇼🇺🇬🇺🇿 Politico: ЕИ рад этилган мигрантларни Руанда, Уганда ва Ўзбекистонга юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда

Греция, Германия, Дания, Австрия ва Нидерландия рад этилган бошпана сўровига эга мигрантларни учинчи давлатларга жойлаштириш бўйича пилот лойиҳани тайёрламоқда. Politico маълумотига кўра, лойиҳани 2027 йилнинг биринчи ярмида ишга тушириш режалаштирилган.

Режага кўра, депортация қилинаётган шахсга ўз мамлакатига қайтиш ёки учинчи давлатга бориш танлови берилади. У ерда махсус лагерлар ва эҳтимолий интеграция дастурлари ташкил этилиши, ҳаракатланиш эркинлиги сақланиши кўзда тутилмоқда.

Биринчи келишувни Руанда билан тузиш режалаштирилмоқда, Уганда ва Ўзбекистон ҳам кўриб чиқилаётган давлатлар қаторида.


Айни пайтда Ўзбекистон ТИВи аввалроқ ЕИдан мигрантларни қабул қилиш бўйича музокаралар олиб борилаётганини рад этган. Ўзбекистоннинг расмий позициясига кўра, қонунбузарлик содир этмаган хориж фуқаролари мажбурий депортация қилинмайди.

@Geointriga_uz
  • 👎 114
  • ❤ 22
  • 🤣 10
  • 🔥 8
  • 🤬 7
  • 😡 5
More from @geointriga_uz
  1. Oct 3, 2026🇵🇰🇸🇦 Покистон Саудия Арабистонига 30–40 минг нафар ҳарбий хизматчисини юборди — Reuter…
  2. Oct 3, 2026🇸🇦🇾🇪 Бугун Саудия Арабистони қирувчи самолётлари Яман пойтахтига зарбалар берди Маҳалл…
  3. Oct 3, 2026🇷🇺 Рамзан Қодировга армия генерали унвони берилди Владимир Путиннинг тегишли фармони бил…
  4. Oct 3, 2026🇺🇸🚀 Google биринчи марта сунъий интеллект чипини космосга юборди — орбитал дата-марказ…
  5. Oct 3, 2026Нашр тасвирлаган сценарийга кўра, кучайтирма етиб келгунига қадарги дастлабки 72 соат ҳал…
  6. Oct 3, 2026🇱🇹🇱🇻🇪🇪 The Atlantic: Болтиқбўйи давлатлари Россия билан эҳтимолий можарога тайёргарл…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →