Шу билан бирга, Болтиқбўйи давлатларида иттифоқчилар ёрдамисиз узоқ давом этадиган уруш олиб бориш учун етарли куч мавжуд эмас. Шу сабабли улар АҚШ кўмаги кечикиши ёки умуман берилмаслиги мумкин бўлган вазиятга ҳам алоҳида тайёргарлик кўрмоқда.
Литва армияси бош қўмондони Вайкшнорас: «Душман ҳудудимизга ҳеч бўлмаганда бир оёғини қўйса ҳам, биз жавоб зарбасини берамиз», — деди.
Муаллифнинг ёзишича, Болтиқбўйи давлатлари ҳануз АҚШ кўмагига умид қилмоқда, бироқ можаро юзага келган тақдирда мустақил ҳаракат қилишга ҳам тайёргарлик кўрмоқда.
@Geointriga_uz