Украина президенти Владимир Зеленский El País нашрига берган интервьюсида Россия Украина аҳолисини, айниқса пойтахт Киев аҳолисини шаҳарни тарк этишга мажбурламоқчи, деб билдирди.
«Улар украиналиклар, айниқса пойтахтда яшаётганлар, пойтахтни тарк этишини хоҳлашмоқда. Аслида, Россия тўлиқ кўламли босқинни бошлаганида ҳам айнан шу мақсадни кўзлаган», — деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путиннинг тактикаси можарони имкон қадар кескинлаштиришдан иборат ва у бу йўлни давом эттиради.
Зеленский, шунингдек, Киевдаги вазиятни АҚШда яқинлашаётган оралиқ сайловлар билан боғлади. Унинг фикрича, АҚШдаги оралиқ сайловлар яқинлашгани сари Россия томонидан бундай ҳаракатлар янада фаоллашиши мумкин.
@Geointriga_uz