🇦🇪 Gulf News: БААда Flydubai самолётидаги ҳодиса илк бор «хавфли террорчилик акти» деб аталди
БАА президенти маслаҳатчиси Анвар Гаргаш Flydubai’нинг ҳиндистонлик учувчиси жасоратини қайд этиб, уни «хавфли террорчилик акти ва эҳтимолий фалокатга қарши ҳаракат қилгани» учун миннатдорлик билдирди. Унинг таъкидлашича, экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши курашда ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик зарур бўлиб қолмоқда.
Ҳамкасбига ҳужум қилган Flydubai учувчиси — Уммон фуқароси — Саудия Арабистони томонидан БАА расмийларига топширилган. Айни пайтда самолётдаги ҳодиса бўйича тергов давом этмоқда.
@Geointriga_uz
Post #43386
6.47K
Geointriga.uz 🇯🇴 "Исроиллик йўловчи учувчилар эшигини оча олмас эди" — Иорданиялик блогер FlyDubai рейсидаги ҳодисани сатирик тарзда саҳналаштирди Видеода «пилотлар кабинаси эшиги», «жароҳатланган» пилот (манекен) ва 7700 кодининг терилиши кўрсатилади. Кейин Биньямин Нетаньяху…
- 🤡 36
- ❤ 7
- 😁 4
- 🤔 1