🇺🇦🇷🇺 Зеленский: Украина «Вивальди» операцияси давомида 176 км² ҳудудни назорат остига қайтарди
Зеленскийнинг айтишича, Украина Мудофаа кучлари операциянинг уч босқичи давомида Россия қўшинларининг Славянск–Краматорск агломерацияси ортига ёриб кириш режаларини барбод этган ва фронтнинг ушбу қисмида вазиятни барқарорлаштирган.
Унинг маълум қилишича, Россия 5 мингдан ортиқ ҳарбийсини ҳалок бўлган ва ярадор бўлган ҳолда йўқотган, яна 250 нафар ҳарбий хизматчиси асирга олинган. Украина умумий ҳисобда 176 км² ҳудудни назорат остига қайтарган.
Зеленский операциянинг тўртинчи босқичи режалари муҳокама қилинганини айтди. Шунингдек, у фронтда хавфли вазифаларни имкон қадар ҳарбий хизматчилар ўрнига ер усти роботлаштирилган тизимлар ва дронлар бажариши йўналишини кенгайтириш режалаштирилаётганини билдирди.
@Geointriga_uz
Post #43331
9.19K
- 🍌 46
- 👍 43
- ❤ 14
- 🤮 5
- 🔥 2
- 🤣 1