Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Европа сиёсатчиларининг Россия билан эҳтимолий қарама-қаршилик ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Польша ташқи ишлар вазири Сикорский «Россияни ҳарбий мағлубиятга учратишни орзу қилмоқда», Эстония мудофаа вазири эса очиқчасига «олдини олувчи» урушнинг афзалликлари ҳақида гапирмоқда.
Захарованинг таъкидлашича, Россия «ҳар қандай тажовузнинг олдини олиш ва ҳар қандай тажовузкорни мағлуб этиш»га қодир.
«Агар Европа Россияга ҳужум қилса, бу бутунлай бошқа уруш бўлади — у жуда қисқа давом этади», — дея қўшимча қилди у.
@Geointriga_uz
