🇨🇳🇺🇸📰 Хитой хакерлари разведка маълумотларини тўплаш учун ўзларини собиқ америкалик амалдорлар сифатида кўрсатди — Reuters
Proofpoint компанияси маълум қилишича, ҳужумчилар сунъий интеллект соҳасидаги америкалик мутахассислар ва собиқ давлат амалдорлари номидан сохта электрон хатлар юборган. Ҳужумлар сунъий интеллект сиёсати, тартибга солиш ва экспорт назорати билан шуғулланувчи ходимларга қаратилган.
Улар ҳамкорлик қилиш бўйича сохта таклифлар юбориб, хат олувчиларни паролларни ўғирлашга мўлжалланган сайтларга йўналтирган. Ҳужум натижасида 10 нафардан кам одам нишонга олинган.
Proofpoint маълумотларига кўра, операциянинг асосий мақсади технологияларни бевосита ўғирлаш эмас, балки АҚШда сунъий интеллект соҳасидаги сиёсат қандай шаклланаётгани ҳақида разведка маълумотларини тўплаш бўлган кўринади.
@Geointriga_uz
Post #43346
9.91K

- ❤ 38
- 👏 15
- 🤣 6
- 🔥 1