Фарғона вилояти ИИБ бошқарма бошлиғининг тегишли фармойиши асосида ташкил этилган «Аёллар ишчи гуруҳи» томонидан Учкўприк туманида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди.
Хонадонбай ўрганишлар давомида хотин-қизларнинг муаммолари ва оилавий шароити ўрганилиб, аниқланган масалалар юзасидан амалий чоралар белгиланди.
Аҳолига кибержиноятлар ва интернет фирибгарликларидан ҳимояланиш, шахсий маълумотларни асраш бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, таълим ва тиббиёт муассасаларида қизлар ҳамда хотин-қизлар билан учрашувлар ўтказилиб, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram



