Тошлоқ тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика хизмати ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда Фарғона вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғи томонидан ПК-314-сонли қарорнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифалар ва уларни амалиётга тўғри татбиқ этиш масалалари ходимларга атрофлича тушунтирилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи давомида профилактика хизмати томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, профилактик ишларни янада кучайтириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш юзасидан масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram



