Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc
Post #23958
10.9K

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти дронлар ҳужумига учради. Нишонлар орасида VK дата-марказлари ҳам бор
Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятидаги дронлар ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар губернатори Александр Беглов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Санкт-Петербургда 12 та кўп қаватли ва иккита турар жой биносига зарар етган. “Петербург нефт терминали“, “Ручьи“ нефт базаси ва Колпино туманидаги саноат омборларида ёнғинлар чиққан. Янино аҳоли пунктида қарийб 20 минг киши электр таъминотисиз қолган.
Украина дронлари, шунингдек, Россиянинг машҳур интернет платформаси VK компаниясининг маълумотлар маркази ва Ozon логистика марказига ҳам ҳужумлар уюштирган. Ozon омбори ходимлари эвакуация қилинган, жабрланганлар йўқ, дейилади расмий баёнотда.
Аввалроқ Володимир Зеленский Украина Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тиклашини маълум қилган эди. Унинг айтишича, Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилишга қўйилган тақиқ бекор қилинган. Зеленский Украина АҚШнинг илтимосига кўра, уч кун давомида Россиянинг энергетика объектларига ҳужум қилмаганини, бироқ Москва Украина энергетика инфратузилмасига зарбалар беришда давом этганини билдирган. “Сўнгги бир ҳафтада бундай ҳужумлар оқибатида 100 дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди”, деди Украина президенти.
🔥@fayzboguz

- 👍 31
- ❤ 7
- 😐 4
- 🤣 3
- 😁 1