Тутунсиз келажак сари 16 миллиард долларлик трансформация
Замонавий дунёда ҳатто йирик компаниялар ҳам жамият талабларига, хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасидаги эҳтиёжларга мослашишга мажбур. Тошкентда Technovation халқаро тадбири бўлиб ўтди. Уни «Philip Morris International» компанияси ташкил қилди. Унда вазирлик ва идоралар вакиллари, шифокорлар ҳамда олимлар келажак технологияларини муҳокама қилдилар.
Маълум бўлишича, РМI оддий сигареталардан тўлиқ воз кечиш йўлидан бориб, янги тутунсиз маҳсулотларни яратишга 16 млрд доллардан ортиқ маблағ йўналтирган. Ҳозирда компания даромадининг деярли ярми, яъни 41 фоизи айнан шу янги маҳсулотлар ҳисобига тўғри келяпти.
Конференцияда, Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича Президентнинг махсус вакили Азизбек Урунов, инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев, шунингдек, шифокорлар иштирокида инновацион маҳсулотларни тўғри тартибга солиш уларни шунчаки тақиқлашдан кўра давлат ва истеъмолчилар учун кўпроқ фойда келтириши таъкидланди.
🔥@fayzboguz
Post #23942
15.8K

- 😁 21
- 🤣 7
- 👍 4
- ❤ 3
- 🤬 1
- 🕊 1
- 😐 1