Энергетикада 850 миллион долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳалари тайёрланди
Хитойнинг «China Energy» компанияси 8 та энергия сақлаш станцияси қурилишида қарийб 40 фоиз маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланди. Ушбу лойиҳалар қиймати 200 миллион долларга яқин бўлди.
Ўтган йили энергетика соҳасидаги инвестиция лойиҳаларида маҳаллий товар ва хизматлар қиймати 740 миллион долларга етди. Президент ушбу кўрсаткични 3–4 баробар ошириш имконияти борлигини таъкидлади.
Ҳозир юқори кучланишли ускуналар, энергия сақлаш тизимлари учун бошқарув модуллари ва шамол генераторлари бутловчи қисмлари асосан импорт қилинмоқда. Уларни маҳаллийлаштириш бўйича умумий қиймати 850 миллион долларлик 12 та истиқболли лойиҳа тайёрланган.
Шунингдек, Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилаётган атом электр станцияси учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99439
1.82K

- 👍 17
- 🔥 9
- 👎 1