Бухорода газни чуқур қайта ишлаш ва энергетика учун кадрлар тайёрлашга эътибор кучайтирилади
Президент газни фақат электр энергияси ишлаб чиқариш учун эмас, балки чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Хусусан, Бухоро вилоятида полиэтилен, полипропилен ва PET маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган MTO лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш режалаштирилган.
Шу билан бирга, энергетика соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. «ACWA» компанияси Қорақалпоғистон, Бухоро ва Сирдарёдаги техникумларни жиҳозлаб, ёшларни энергетиканинг янги йўналишларига ўқитишни бошламоқда.
Келгуси ўқув йилидан олийгоҳларда энергетика йўналишлари бўйича қабул квоталари оширилади. Шунингдек, ҳар йили 50 нафар ёшнинг дунёнинг етакчи университетларида таълим олиши учун давлат грантлари ажратилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99437
1.92K

- 👍 17
- 🔥 9