«Аёллар дафтари»даги хотин-қизлар учун 22 млн сўмгача ёрдам ажратилади
«Аёллар дафтари» орқали хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг 7 та янги ёрдам ва хизмат тури жорий этилди.
Янги тартибга кўра, иссиқхона қуриш ва томорқага сув чиқариш учун 17,6 млн сўмгача, оилавий тадбиркорликни бошлаш учун 11 млн сўмгача маблағ ажратилади.
Шунингдек, уруғ, кўчат ва ўғит хариди, тикувчилик, қандолатчилик, ҳунармандчилик ҳамда маиший хизмат фаолиятини йўлга қўйиш қўллаб-қувватланади. Зарур асбоб-ускуналар хариди учун эса 22 млн сўмгача бир марталик ёрдам берилиши белгиланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99395
1.77K
