⚡️Пичоқ суякка тақалган: Қулаган «OLIMP» лойиҳаси, ҳокимнинг фуқароларга кўрсатаётган амалий ёрдами
Мирзо Улуғбек туманида қурилиши якунланмаган «OLIMP» лойиҳаси атрофидаги муаммолар яна кун тартибида ва аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда.
Туман ҳокими Баҳодир Ғоибназаров масалада аҳолига кўмаклашиш учун 30 сентябрь куни фуқаролар билан учрашув ўтказган бўлса, 3 октябрь куни объектнинг ўзига бориб, уларнинг мурожаат ва талабларини шахсан тинглади. Масъулларга қурилишни жадаллаштириш ва мавжуд муаммоларга ечим топиш бўйича топшириқлар берилди.
Бироқ масаланинг тарихи анча мураккаб. Ҳужжатларга кўра, объектнинг ер ва қурилиш тарихи бир неча босқични қамраб олади. Шунингдек, «ERNEST-HOLDING» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, ишнинг бир қисми судда кўриб чиқилган ва айрим шахсларга нисбатан ҳукм чиқарилган. Жиноят ишининг бошқа қисми эса терговни давом эттириш учун Бош прокуратурага юборилган.
Ҳозирча асосий савол битта: «OLIMP» қурилиши қачон якунланади ва умри кутиш билан ўтаётган фуқаролар қайси муддатда уйларининг калитини қўлига олади? Ҳокимнинг маълум қилишича, бу ишлар 2027 йилнинг 1 январь кунига қадар тўлиқ якунланади. EFFECT.UZ вазиятни кузатишда давом этади.
👉 Мақола
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99295
1.73K