Иситиш ва иссиқ сув тарифлари 30 фоизга оширилиши мумкин
Ўзбекистонда коммунал хизматлар тарифларини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳада қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилган:
➖ Ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш;
➖ Газлашмаган ҳудудларда қишки электр энергияси истеъмолининг базавий меъёрини 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатгача ошириш;
➖ Эҳтиёжманд оилаларга суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, ойига 20 килограммгача компенсация бериш;
➖ Суюлтирилган газ нархини 1 килограмм учун 5 000 сўм этиб белгилаш;
➖ 2026 йил 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув тарифларини ўртача 30 фоизга ошириш.
Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳрида иситиш хизмати тарифи 1 м² учун суткасига 314 сўм, ҳисоблагич мавжуд бўлганда эса 1 м³ иссиқ сув нархи 11 607 сўм этиб белгиланиши таклиф қилинмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99303
1.32K

- 👍 2
- 😢 2
- 🤔 1